Эълонлар (16)

Ўзбекистон: NWP-10 Наманган шаҳридаги ичимлик сув
                       таъминоти тармоқларини реконструкция қилиш

Начало формы

Лойиҳа номи:

«Наманган вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳаси

ЕТТБ лойиҳасининг идентификация рақами

49359

Мамлакат:

Ўзбекистон

Мижоз номи:

Ижро этувчи агентлик сифатида қатнашувчи “Ўзсувтаминот» АЖ орқали Ўзбекистон Республикаси

ЕТТБ мижозларининг электрон савдолар порталидаги идентификация рақами:

11960042

Харид номи:

NWP-10 Наманган шаҳридаги ичимлик сув таъминоти
                 тармоқларини реконструкция қилиш

Харид тавсифи:

Буюртмачи лойиҳаси бўйича Наманган шаҳридаги ичимлик сув таъминоти тармоқларини реконструкция қилиш

Харид тури:

Ишлар

Харид усули:

Очиқ танлов, бир босқичли

Бизнес-соҳаси:

Муниципал ва экологик инфратузилма

Эълон тури:

Бир босқичли танловда қатнашишга таклиф этиш

Нашр қилинган сана:

Эълон берилган сана:

20/07/2021 10:00

Ёпиш санаси:

13/09/2021 10:00

 

 

Бир босқичли танловда қатнашиш учун ариза беришга таклиф қилиш

1. Молиялаштириш манбаи

Юқорида номи кўрсатилган мижоз Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредит маблағларининг бир қисмини юқоридаги лойиҳани молиялаштиришга йўналтиришни мақсад қилган.

 

Молиялаштириш бўйича қўшимча маълумотлар: йўқ

 

2. Харид бўйича маълумотлар

Шартнома (лойиҳа)лар бўйича танлов Банк сиёсати ва харид қилиш қоидаларига мувофиқ равишда ўтказилади ва барча давлатларнинг фирмалари учун (агар харид ҳужжатларида бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса) очиқдир.

Шартнома тури ва харид усули юқорида кўрсатилган. Харид жараёнларининг тўлиқ тавсифи харид хужжатларида кўрсатилган ва ЕТТБ нинг мижозлар учун электрон савдолар порталида бепул фойдаланиш учун жойлаштирилган.

 

 

Харид ҳужжатлари қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган:

 

Батафсил техник ва молиявий талаблар;

Лотлар бўйича маълумотлар;

Кутилаётган натижалар;

Мувофиқлик ҳамда малакавий талаблар;

Шартномани бошланиш санаси;

Шартномани давомийлик муддати;

Ариза бериш билан боғлиқ талаблар;

Бошқа тегишли маълумотлар.


Харид ЕТТБ нинг мижозлар учун электрон савдолар порталида ўтказилади.

Потенциал қатнашчилар харид тартиб-қоида ва амалиётларига қуйидаги ҳавола (ссылка)га кириш ёки “Доступ к возможностям” тугмасига босиш орқали киришлари мумкин.

Тизимда рўйхатдан ўтиб, аъзо бўлган қатнашчилар тўғридан-тўғри тизимга кириб, ҳужжатларга киришлари мумкин, тизимга аъзо бўлмаган қатнашчилар эса қисқача рўйҳатдан ўтганларидан сўнг тизимга киришга руҳсат олишлари мумкин:


https://ecepp.ebrd.com/respond/582X6ZFMN8


3. Бошқа маълумотлар: йўқ

4. Мижоз манзили:

Мижознинг манзили фақат маълумот учундир. Ўз қизиқишларингизни юқорида кўрсатилган ҳавола (ссылка) орқали ҳужжатларга мурожаат қилган ҳолда намоён қилинг. Қатнашчилар Мижоз билан алоқага чиқиш (боғланиш) учун ЕТТБ нинг мижозлар учун электрон савдолар порталининг ҳабарлар марказидан фойдаланишлари зарур.

 

Жаноб Бахтиёр Матякубов – “Ўзсувтаъминот” АЖ нинг “Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи”
                                                               бош директори вазифасини бажарувчи.

Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй
Ташкент шаҳри, 100035
Ўзбекистон Республикаси

Тел.: +998977043100
Email: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Конец формы

Батафсил...

ЭЪЛОН

 

“Наманган вилоят сув таъминоти” МЧЖ томонидан хусусий тадбиркорларга Наманган вилоятининг ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларига махсус техникалар ёрдамида ичимлик суви етказиб бериш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этишни таклиф этилади.

Махсус транспорт воситасида ичимлик суви етказиб бериладиган ҳудудлар рўйхати ва шарти бўйича “Наманган сув таъминоти” МЧЖ маъмуриятига мурожаат этилсин.

Манзил: Наманган шаҳар, Навоий кўчаси, 24-уйда

                   Телефонлар: 69 233 48 92,  69 233 23 50, 69 233 16 75

                   Телеграмм почтаси: 91 351 29 54

Батафсил...

            «Наманган сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти вилоятдаги ичимлик ва оқава сув хизматлари истеъмолчилари диққатига шуни маълум қиладики, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг  2020 йил 19 декабрдаги “Наманган сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг ичимлик суви ва канализация хизматлари тарифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги   76/14-06-сон қарорига мувофиқ ичимлик сув ва канализация хизматлари тарифлари хизматларни кўрсатишдаги харажатларни тўлиқ қоплаш ва жамиятни рентабелли фаолият юритишини таъминлаш мақсадида ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматлари тарифлари оширилганлиги ва ушбу тарифлар 2021 йил 10 январдан амалга киритилишини маълум қилади. Янги белгиланган ичимлик сув ва канализация хизматлари тарифлари қўйидагича:

 

Батафсил...

      ООО “Наманган сув таъминоти” доводит до сведения всех потребителей что, согласно решению заседания народных депутатов Наманганской области “О утверждении тарифов ООО “Наманган сув таъминоти” на услуги питъевого водоснабжения и канализации” от 19.12.2020 года с 10 января 2021 года чтобы покрыт расходы по предоставлению услуг питьевого водоснабжения и канализации устанавливаются нижеуказанные цены за 1 метр куб питьевой воды и услуг канализации:

Батафсил...

Узбекистан: NWP-5 Поставка спецавтотехники

Начало формы

Узбекистан: NWP-5 Поставка спецавтотехники

Наименование Проекта:

Проект «Модернизация систем водоснабжения и водоотведения Наманганской области»

Идентификационный № Проекта ЕБРР

49359

Страна:

Узбекистан

Наименование Клиента:

Республика Узбекистан через Агентство «Коммунхизмат» при Министерстве жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан, выступающее в качестве Исполнительного агентства

Идентификационный № торгов в системе ECEPP:

11958882

Наименование закупки:

NWP-5 Поставка спецавтотехники

Описание закупки:

Поставка спецавтотехники для шести проектов, финансируемых ЕБРР: Проект «Модернизация систем водоснабжения и водоотведения Наманганской области», Проект «Реконструкция и строительство систем канализации Наманганской области», Проект «Модернизация систем водоснабжения и водоотведения Хорезмской области», Проект «Реконструкция и строительство систем канализации Хорезмской области», Проект «Реконструкция систем водоснабжения Сурхандарьинской области» , Проект «Реконструкция и строительство систем канализации города Карши Кашкадарьинской области».

Тип закупки:

Товары

Метод закупки:

Упрощенный

Бизнес-сектор:

Муниципальная и экологическая инфраструктура

Тип объявления:

Приглашение к подаче заявок на участие в одноэтапном конкурсе

Дата публикации:

16/11/2020 16:44

Дата выпуска:

16/11/2020 16:20

Дата закрытия:

28/12/2020 10:00

 

Приглашение к подаче заявок на участие в одноэтапном конкурсе

1. Источник финансирования

Указанный выше Клиент намеревается использовать часть средств кредита Европейского банка реконструкции и развития (Банка) на финансирование вышеуказанного(ых) контракта(ов).

Дополнительная информация о финансировании:
Средства займов ЕБРР по следующим проектам предназначены для финансирования связанных с этими проектами поставок, включенных в конкурс: Проект «Реконструкция и строительство систем канализации Наманганской области» (проект ЕБРР ID 51032), Проект «Модернизация систем водоснабжения и водоотведения Хорезмской области» (проект ЕБРР ID 49358), Проект «Реконструкция и строительство систем канализации Хорезмской области» (проект ЕБРР ID 50526), Проект «Реконструкция систем водоснабжения Сурхандарьинской области» (проект ЕБРР ID 50979), Проект «Реконструкция и строительство систем канализации города Карши Кашкадарьинской области» (проект ЕБРР ID 50525).

2. Информация о закупке

Конкурс по контрактам будет проводиться в соответствии с Политикой и правилами закупок Банка и открыт для фирм из всех стран, если в закупочных документах не указано иное.

Тип контракта и метод закупки указаны выше. Полное описание процесса закупки дано в закупочной документации и доступно бесплатно на
ECEPP.

Закупочная документация включает такую информацию как: подробные технические и финансовые требования; информация по лотам; ожидаемый результат; требования к правомочности и квалификационные требования; дата начала контракта; планируемая продолжительность контракта; требования к подаче заявок; иная соответствующая информация.

Закупка будет проводиться с использованием портала электронных закупок для клиентов ЕБРР (
ECEPP). Потенциальные участники могут получить доступ к процедуре закупок, нажав на ссылку ниже или на кнопку «Доступ к возможностям» (при просмотре этого уведомления на ECEPP). Зарегистрированные участники могут сразу войти в систему и получить доступ к документации, а незарегистрированные участники могут сделать это после завершения краткой регистрации:

https://ecepp.ebrd.com/respond/9PZT279425 


3. Прочая информация:
нет


4. Адрес Клиента:
Адрес Клиента приведен только для сведения. Чтобы выразить заинтересованность, обратитесь к документации, используя вышеприведенную ссылку. Участники должны использовать центр сообщений ECEPP для связи с Клиентом.
Г-н Жеткербай Кдырбаев, генеральный директор ГКП
Агентство «Коммунхизмат» при Министерстве жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан
Ниёзбек йули, д. 1
Ташкент
100000
Узбекистан
Тел.: +998909003287
Email: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Конец формы

Батафсил...

Ичимлик сувидан фойдаланувчи истеъмолчилар диққатига!

 

Наманган шаҳар, Ҳамрох кўчасини ободонлаштирилиши муносабати билан, давлат дастурлари асосида 2018-2019-йилларда ушбу кўчадаги Д-1000 мм ва Д-500 ммли магистрал ичимлик сув тармоқларининг реконструкция қилинган қисмини ишга тушириш учун, янги тармоқларни магистрал сув қувурларига улаш ишлари олиб борилади.

 

Шу муносабати билан, жорий йилнинг 1 май куни соат 1-00 дан 3 май куни соат 24-00 гача “Курашхона” сув олиш иншоотидан чиқувчи “Темир йўл” магистрал сув тармоғи орқали сув узатиш тўхтатилишини маълум қиламиз.

 

Бунинг натижасида, Наманган шаҳрининг марказий қисмига яъни, Ғунча, Темир йўл, Ҳамрох, С.Адашев, А.Темур, Ғирвонсой, Тўрақўрғон, Навоий, Н.Намонгоний, Сирғали, Машраб, Нодира, Қўқон, Марғилон, Бобуршоҳ, Самарқанд, Кўзагарлик, Уйчи, Бураматут, Зарафшон, Дамбоғ, Ғалча, Шерозий, Ахси, Шалдирама, Истиқлол, Ибрат кўчалари ва уларга туташ кўчаларда ҳамда Даштбоғ маҳалласи ҳудудларида ичимлик сув таъминотида 3 сутка узилиш бўлади.

 

Махсус автотранспортларда белгиланган нархларда таъминотда узилиш бўладиган ҳудудларга ташиб етказиш орқали ичимлик сув таъминоти йўлга қўйиб турилади.

 

Истеъмолчилардан эҳтиёжлари учун имкон қадар кўпроқ, камида 3 суткалик сув заҳирасини яратиб туришларини сўраймиз.

 

Аҳоли томонидан ўта зарурат бўлганида, Наманган шаҳридаги Дўстлик бозори ҳудуди, Оромгох кўчасида жойлашган “Мингчинор” сув иншооти, Чортоқ йўли кўчасида жойлашган “Пахталиккўл” сув иншшоти ҳамда 3-кичик туманда жойлашган “Ғирвонсой” сув иншоотларидан ичимлик суви олишлари мумкинлиги ҳам маълум қилинади.

Мурожаат учун телефон: 69-2332314

 

Ушбу юзага келаётган ноқулайликлар учун жамият маъмурияти истеъмолчилардан узр сўрайди.

“Наманган сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати

Батафсил...

Ичимлик, оқава сув таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматларга Карантин даврида тўловлар учун жарималар ва пениялар жорий этилмайди ҳамда қарздор истеъмолчилар бўйича судларга даъво аризалари киритилмайди, истеъмолчилар сув ва канализация тармоқлардан узилмайди.

 

Бундан ташқари, сув ҳисоблагичларнинг давлат қиёслов кўриги муддати яқинлашган ёки муддати келган сув ҳисоблагичлари бўйича ҳисоб китоблар аввалги ўртача кунлик меъёрлар асосида амалга оширилади.

 

Истеъмолчилардан ичимлик суви учун тўловларни PAYME, UPAY хамда PAYNET.UZ электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширишлари тавсия этилади. Бунинг учун ўз мобил алоқа воситаларига юқорида кўрсатилган электрон тўлов тизимларининг мобил иловаларини юклашлари ҳамда ушбу мобил иловаларга пластик карталарини бириктиришлари лозим бўлади.

 

Шунингдек, namangansuv.uz ёки mjko.uz сайтлари орқали “Персональный кабинет» га кириб хонадонлари бўйича ичимлик суви билан ҳисоб-китобларни кузатиб боришлари ҳамда сув ҳисоблагич кўрсаткичларини киритиб боришлари мумкинлиги маълум қилинади.

 

БИЗ СИЗ АЗИЗЛАР УЧУН ИШДАМИЗ!  СИЗ ЭСА ЮҚОРИДАГИ ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙГАН ҲОЛДА УЙДА БЎЛИНГ!

 

Вилоят “Сувоқава” ДУК маъмурияти

Батафсил...

Ичимлик сувидан фойдаланувчи истеъмолчилар диққатига!

 

        Тадбирлар режасига асосан, 2020 йил 18 феврал куни соат 8-00 дан 19 феврал куни соат 8-00 гача бўлган муддатда Қизилровот, Жийдакапа хамда Курашхона сув иншоотлари орқали ичимлик сув тармоқларини юқори дозали хлор билан ювиш ишлари олиб борилиши маълум қилинади.

        Наманган шаҳар, Давлатобод мавзеси, Уйчи ва Чортоқ туманлари, Наманган туманининг шаҳар билан чегарадош худудларидаги истеъмолчиларга уч суткалик ичимлик суви захирасини яратиб қўйишлари лозимлиги билдирилади.

 

 

Вилоят “Сувоқава” ДУК Ахборот хизмати.

Батафсил...

Ичимлик сувидан фойдаланувчи истеъмолчилар диққатига!

Жорий йилнинг 22 январидан 15 февралигача бўлган муддатда Шимолий Фарғона каналида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли каналдан сув келиши тўлиқ тўхтатилди. Бунинг натижасида, Наманган шаҳрининг асосий қисмига сув узатувчи Курашхона сув иншооти орқали ичимлик суви етказиб берилишида танқислик вужудга келиб турибди.

Курашхона сув иншоотига Қизилровот хамда Жийдакапа сув иншоотларидан етказиб берилаётган ичимлик суви миқдори Курашхона иншоотининг узлуксиз равишда сувни қайта узатиши учун етарли бўлмаганлиги сабабли, насос қурилмалари етарли сув тўплангунга қадар маълум муддат тўхтатилишига мажбур бўлинмоқда.

Бунинг натижасида Наманган шаҳрининг Гўзал дахаси, И.Каримов, Ж.Мангуберди, Косонсой кўчалари, Гулистон МФЙ, Ирводон ва Ровустон МФЙ ларнинг бир қисми, шунингдек 2, 3, 4, 5, 5а, 6 кичик туманлар, Елхон ва Орзу МФЙ хамда Нуробод дахаси худудларига ичимлик суви теказиб берилишида узилишлар содир бўлиб туради.

Истеъмолчилардан эхтиёжлари учун сув заҳирасини яратиб туришларини сўраймиз.

Ушбу юзага келаётган ноқулайликлар учун вилоят “Сувоқава” ДУК маъмурияти истеъмолчилардан узр сўрайди.

Батафсил...